Ўзбекистон | 11:38 / 15.08.2018
28696
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманига янги прокурор тайинланди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2018 йилнинг 14 августдаги буйруғи билан Ойбек Анваржонович Ҳошимов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокурори лавозимига тайинланди.

Ойбек Ҳошимов 1978 йил Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган, олий юридик маълумотга эга, 2002 йилда Тошкент юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги ўз фаолиятини Андижон вилояти Бўз туманидан бошлаган, сўнг Андижон ва Фарғона вилоят прокуратураларида турли лавозимларда, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани прокурори лавозимида ишлаган.

2018 йил мартидан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид