Тошни тешган томчилар: Хато қилмаган янгилик ярата олмайди
Бирор ишни мақсад қилар экансиз, сизни мақтовчилар қаторида танқидчингиз ҳам бўлмаса, билингки, сиз омадсиз инсонсиз. Мақтов бевафо дўстдир. У сизни чўққига олиб чиқиб, омонат бир ўринга жойлаб тушади. Сал ҳаракат билан у жойдан пастга қулашингиз мумкин. Агар омон қолиб, сизни алдаб кетган ўша мақтовни қидирсангиз, зинҳор уни топа олмайсиз. Чунки у яна бир мақтовга ўч кимсани чўққига олиб чиқиб кетган бўлади. Лекин танқид ундай эмас. Унинг сизга қаратилган ҳар бир танқиди елкангизда биттадан қанот пайдо қилади. Танқид қанча кўп бўлса, қанот ҳам шунчага ошади. Қанот қанча кўп бўлса, парвоз шунча юқори бўлади. Ҳаётимиздаги энг тўғри ва ишончли танқид бизнинг хатоларимиздир. Хато қиляпмизми, демак, биз йўлда давом этяпмиз, туриб қолмаяпмиз.
Хато биз ўтмоқчи бўлган кўприкнинг чириган ёғочларидир. Тойилмагунча, кўприк яроқсиз эканини билмайсиз, демак, узрлисиз. Аммо кетма-кет тойилиш ҳам ақлдан эмас. Назарингиз қадамда бўлиши шарт. Мақсадга етишимиз учун ҳаётимиз давомида содир қиладиган хатоларимизнинг ўрни жуда каттадир. Таъкидлаш жоиз, хатони кетма-кет содир қилиш яхшилик эмас. Хато ҳам жонли мавжудотга ўхшайди. Мақсадга бехато етиб олиш ниятидаги қатъиятимизни кўрар экан, кутилмаганда йўлимизда пайдо бўлиб қолишдан чекинади. Бир сўз билан айтганда, хато қилмаслик эмас, хато қилишга ўрганиб қолмаслик муҳимдир.
Заҳириддин Мансур
Мавзуга оид
17:00 / 01.07.2018
Учувчининг кичик хатоси полиция ва махсус кучларни оёққа турғизди
13:29 / 03.06.2018
Словакияда орфографик хатоли 0 евро сотувга чиқди
19:40 / 17.09.2017
Ҳаттоки инглизларнинг ўзи ҳам кўпинча нотўғри талаффуз қиладиган 20 сўз
00:02 / 10.09.2017