Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йил августда нафақа қандай ҳисобланади?
2018 йил 8 августдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа амалдаги ЭКИҲнинг 200%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу санага қадар у йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилар эди, деб ёзади Norma.
Август ойи учун нафақа миқдори қандай ҳисобланади? Аввал нафақани ҳисоблаб чиқаришнинг эски ва янги тартиби амал қиладиган календарь кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинадиган ЭКИҲни аниқлаб оламиз:
– 1 августдан 7 августгача – 172 240 / 31 х 7 = 38 892,9 сўм;
– 8 августдан 31 августгача – 184 300 / 31 х 24 = 142 683,87 сўм;
– умуман ой учун – 181 576, 77 сўм.
Энди ушбу кўрсаткичнинг икки баравар миқдорини топиш қолди. Нафақа миқдори қуйидагича бўлади: 181 576,77 х 200 % = 363 153,54 сўм.
Июль ойида, ЭКИҲ миқдори ўзгарганига қарамай, нафақа йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади, яъни:
172 240 х 200% = 344 480 сўм.
Сентябрь ойидан бошлаб у амалдаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади, яъни: 184 300 х 200% = 368 600 сўм.
Мавзуга оид
21:19 / 29.12.2024
Хитой туғилишни рағбатлантириш учун ёлғиз одамларга кўмак дастурини ишга туширди
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
20:56 / 20.10.2024