Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари олтин нархининг пасайиши туфайли яна камайди
Марказий банк 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Мамлакатнинг ялпи олтин-валюта захиралари 27,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, июль ойида бу кўрсаткич 27,6 млрд доллар эди.
Ялпи захиралардан 13,5 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, 13,7 миллиард доллар - монетар олтин бўлди. Таққослаш учун, июль ойида 13,8 млрд доллардан эди.
Марказий банкдан таъкидлашларича, жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилган. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 347,0 млн. долл.).
1 август ҳолати бўйича соф олтин-валюта захиралари 26,3 млрд долларни ташкил этган бўлса, ўтган ойда бу кўрсаткич 26,6 млрд доллар эди.
Мавзуга оид
18:42 / 07.04.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди
13:17 / 08.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон давлат захираларини шакллантириш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
11:01 / 08.01.2025
2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди
18:58 / 07.12.2024