Спорт | 08:34 / 18.08.2018
49059
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов ганалик рақибини нокаутга учратди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Рио Олимпиадаси совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ҳамюртимиз фаолиятидаги тўртинчи жангида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқди.

Боксчимиз учинчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи ғалабани тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал фаолияти давомида тўртта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 

Ганалик Менсанинг ўтказган жанглари сони 39тага етди. У жангларининг 31тасида ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг қайд этган. Олтита жангда эса мағлубиятга учраган. Бугун у фаолиятидаги илк нокаутини қабул қилиб олди.

Мавзуга оид