Спорт | 08:52 / 18.08.2018
10775
2 дақиқада ўқилади

UFC машҳур жангчиси ғорда чўкиб кетишига бир бахя қолди

Фото: Paul Miller/USA TODAY Sports

Мутлақ жангчилар чемпионатида (UFC) ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этувчи америкалик жангчи Дональд Серроне спортнинг экстремал турларига бўлган қизиқиши туфайли ҳаётдан кўз юмишига бир бахя қолди.

Спортчининг инстаграмдаги саҳифасида ёзишича, сувга муваффақиятсиз сакраш унинг учун охиргисига айланиши мумкин эди.

«Бугун тирик қолганимдан хурсанд эканим ҳақида рост айтишим мумкин. Сувга сакраш вақтида барча эҳтимолий вазиятлардан энг ёмони юз берди.

Лойқа кўтарилди, мен ғорда ўзимни ва дўстимни йўқотиб қўйдим, ҳаттоки ўз қўлларимни ҳам кўра олмадим, бу ҳаётимдаги энг қўрқинчли лаҳза эди.

Ўғлимни, рафиқамни эсладим, уларга хавотир олмасдан ўтиришлари ҳақида тайинлаганимни ёдга олдим! Мен буни бошимдан ўтказдим ва уйга қайтмоқдаман!» - дейилади хабарда.

 

A post shared by Donald Cerrone (@cowboycerrone) on

35 ёшли Серроне MMA’да 45та жанг ўтказиб, уларнинг 33тасида ғалаба қозонган.

Мавзуга оид