Спорт | 22:30 / 19.08.2018
6472
2 дақиқада ўқилади

Бекзод Абдураҳмонов энди Олимпиада медалини тақмоқчи

Жакартада бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални олиб келган эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов «Kun.uz» мухбирига интервью берди.

У финалдаги ғалабадан кейинги ҳиссиётлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашган.

«Бу ғалабамни Ўзбекистонлик халқига, яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрамига бағишлайман.

Бу муваффақият билан тўхтаб қолмайман. Энг катта мақсадим Олимпиадада ҳам чемпион бўлиш.

Унгача эса, шу йил октябрида Венгриядаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқчиман. Кейинги йили эса Истанбулдаги жаҳон чемпионатида Олимпиадага йўлланма олишга ҳаракат қиламан.

Ўтган сафар Олимпиадада медалдан қуруқ қолгандим. Бронза учун баҳсда озарбойжонлик рақибга 6:7 ҳисобида ютқазгандим. Медални тақишга яқин қолгандим, ютқазиб қўйдим.

Ҳали ёшим 28да. Соғ бўлсак, 40 ёшгача ҳам иштирок этишимиз мумкин. Масалан, Артур Таймазов 33 ёшида Олимпиада чемпиони бўлган. Россиялик бир спортчи 38 ёшида жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Худо хоҳласа, Ўзбекистонга Олимпиада медалини ҳам олиб бераман», деган Бекзод Абдураҳмонов.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид