Спорт | 14:40 / 19.08.2018
9300
2 дақиқада ўқилади

Эркин кураш. Рашид Қурбонов чорак финалда, Маҳмуджон Шавкатов эса ютқазди

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг яна бир вакили Осиё ўйинларида мағлубиятга учради.

Дастлаб 65 кг вазн тоифасида Сирожиддин Ҳасанов нимчорак финалда Ҳиндистон вакили Базиранг Базирангга  имкониятни бой бериб (3:13), турнирни тарк этганди.

57 кг вазн тоифасида иштирок этган Маҳмуджон Шавкатов саралаш босқичида ва нимчорак финалда осонлик билан ғалабаларга эришганди.

Аммо чорак финалда у мўғулистонлик Эрденебат Бекбаярга ютқазди. Ўзбекистон вакили биринчи раундда 4:1 ҳисобида устунлик қилганди, аммо иккинчи раунд Мўғулистон вакилининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва умумий ҳисоб 4:5 кўринишини олди.

Энди Эрденебат Бекбаяр финалга чиқа олса, Маҳмуджон Шавкатовда бронза медал учун курашиш имкони бўлади.

86 кг вазн тоифасида Рашид Қурбонов нимчорак финалда япониялик Шираи Шотага қарши гиламга чиқди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у чорак финалда мўғулистонлик Ордогол Уйтумен билан баҳслашади.

Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов эркин кураш бўйича баҳслар кечаётган залда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини кузатиб бормоқда.

74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Беҳзод Абдураҳмонов чорак финалда эронлик Мустафо Ҳусайнхонига қарши гиламга чиқади.

Ўзбекистоннинг 97 кг вазн тоифасидаги вакили Магомед Ибрагимов эса чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Мавсам билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.

 

Мавзуга оид