Туркманистон президенти саҳрода автораллига тайёргарлик кўраётиб қумга тиқилиб қолди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Амуль-Хазар» раллисига тайёргарлик доирасида саҳрода машғулот ўтказди. Президентнинг синов юриши тасвирланган видеоёзув «Хроника Туркменистана» томонидан эълон қилинди.
ТДХ ахборот агентлигининг билдиришича, машғулот Қорақум саҳросида ўтказилган. Бердимуҳамедов саҳрода синовдан ўтказган ралли автомобили президентнинг ўзи томонидан лойиҳаланган ва йиғилган.
Синов вақтида машина қумга тиқилиб қолди, аммо Туркманистон раҳбари абжирлик билан машина ғилдираклари остига қуриган шох-шаббалардан ташлаб, қум «чангали»дан чиқа олди ва йўлида давом этди.
«Амуль-Хазар 2018» халқаро автораллиси 9-14 сентябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади.
Июнь ойида Туркманистон президенти ўз чизмалари асосида пойга машинасини йиғди, бир ой илгари эса ралли автомобиллари пойгасида қатнашиб навбатдаги ғалабасига эришди — у 2015 йил августда «Альфа-Ромео-2015» мусобақаларида ғалаба қозонганди.
Мавзуга оид
10:26 / 18.09.2023
Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди
21:33 / 18.03.2019
Ўзбекистонда илк марта Nomad-Rally 2019 ўтказилади
12:00 / 08.01.2019
Қорақум чўлида барпо этилаётган сув омбори Туркманистон қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ишлатилади
12:21 / 20.07.2017