Спорт | 10:11 / 21.08.2018
5736
1 дақиқада ўқилади
Осиё ўйинлари. Дмитрий Шокин ва Светлана Осипова ярим финалга чиқди
Бугун кўплаб ўзбек спортчилари Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида баҳсларга киришганлар.
Таэквондо бўйича баҳсларда Дмитрий Шокин (+80кг) чорак финалда ҳиндистонлик Акшай Кумарни 15:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.
Шунингдек, Светлана Осипова (+67кг) ҳам комбожалик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Осипова илк жангида эронлик кучли рақибини 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Чарос Қаюмова (-56кг) илк жангида Шарқий Тимор мамлакати аъзосини мағлубиятга учратди. Бироқ, таиландлик рақибасига 27-28 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Суратлар муаллифи Маъруфжон Аскаров
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024