Спорт | 20:14 / 21.08.2018
13958
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги Осиё ўйинларида сузиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Фото: РИА "Новости"

Хитойлик сузувчи Лю Сян Жакартада бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 50 метрга чалқанча сузиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда ТАСС.

У белгиланган масофани 26,98 сония ичида сузиб ўтди. Ушбу масофага сузиш бўйича аввалги рекорд хитойлик яна бир сузувчи Чжао Цзинга тегишли бўлиб, у 2009 йили Римда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 27,06 сония натижа кўрсатганди.

2015 йилда сув спорти турлари бўйича Қозонда ўтказилган жаҳон чемпионатида Лю Сян бронза медалини қўлга киритганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид