Тошкент вилоятида 1200 ўринли амфитеатр очилди
Тошкент вилоятига маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш ҳамда машҳур асарларни саҳналаштириш мақсадида Оҳангарон шаҳар марказидан ўтган Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Ўш (А-373А) автомагистрали йўналиши йўл бўйида 65 сотих майдонни эгаллаган амфитеатр очилди. Амфитеатрнинг очилиш маросими тантанали равишда Хитой, Корея ва Россиядан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида ўтказилди.
Амфитеатр уч қаватли бўлиб, 1200 ўринга мўлжалланган. Амфитеатрнинг биринчи қаватида супермаркетлар (заргарлик, ҳунармандчилик буюмлари) ва умумий овқатланиш мажмуаси, иккинчи қаватида банкетлар ўтказишга мўлжалланган зал, учинчи қаватида эса VIP-зал жойлашган.
Бундан ташқари, 100 ўринли кинозал, ички ва ташқи сайёҳлар учун ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий маҳсулотлар кўргазмази ва савдолари ташкил этилади.
Изоҳ: Амфитеатр (юнонча amphitheatron – “атрофида” “театр” , “икки томонлама томоша”) – қадимий Юнонистон ва Римда оммавий томошалар, театр спектакллари кўрсатиладиган маҳобатли иншоот. Амфитеатр – ўртасидаги майдони эллипс шаклидаги катта бино; унинг томошабинлар учун мўлжалланган қатор-қатор ўриндиқлари пастдан юқорига зина шаклида кўтарилиб боради. Амфитеатрда арклар, устунлар ва улар орасида гумбазли галереялар бўлган.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024