Жаҳон | 09:45 / 25.08.2018
4473
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири ЕИ миграция сиёсатини танқид қилди

Фото: Global Look Press/CNP/AdMedia/Ron Sachs

Италия бош вазири Жузеппе Контенинг фейсбукда маълум қилишича, Евроиттифоқ миграция сиёсати соҳасида янги қарорлар қабул қила олмади.

«Европа бирдамлик ва масъулият тамойиллари асосида иммиграция соҳасидаги муаммолар йўналишида олға силжишни амалга ошира олмади», - дея ёзади Конте. 

Унинг сўзларига кўра, миграция муаммолари бўйича Еврокомиссиянинг шошилинч йиғилишида Европа кенгаши давомида қабул қилинган қарорларни ривожлантириш бўйича ҳеч қандай қадамлар қўйилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 йил мобайнида Британияда аҳоли сонининг ўсиши мигрантлар ҳисобидан таъминлангани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид