Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
Такси ҳайдовчилари учун муҳим объектлар жойлашуви ҳақидаги билимларини синовдан ўтказувчи тест жорий қилинди.
Россия пойтахти Москва шаҳрида такси ҳайдовчилари давлат, транспорт, ижтимоий ва бошқа муҳим объектлар жойлашуви ҳақидаги билимларини синовдан ўтказувчи тестни топшириши шарт. Имтиҳондан ўта олмаган тақдирда 5 минг рубл миқдорида жарима солинади. Шу мазмундаги қонун Москва мэри Сергей Собянин томонидан имзоланди.
Тест 20 дақиқа давом этади ва уни муваффақиятли топшириш учун тўққизта саволдан саккизтасига тўғри жавоб бериш керак.
Тест доирасида такси ҳайдовчиларининг Москва транспорт инфратузилмаси, маданий мерос объектлари, тиббиёт муассасалари, таълим ва спорт иншоотлари, давлат ва шаҳар ҳокимияти бинолари, шунингдек, уларга борадиган йўналишлар, фавқулодда вазиятларда ҳаракатлар, йўловчилар ва юкларни йўловчи таксиларида ташиш қоидалари бўйича билимлари синовдан ўтказилади. Тест бепул ва олинган сертификат икки йил давомида амал қилади.
2023 йилда Халқаро Евросиё «Такси» форумида Москвадаги деярли 332 минг ҳайдовчининг 79 мингга яқини Қирғизистон, 7 минг нафари Тожикистон ва 5 мингга яқини Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025