Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш “йўл харитаси” тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2018–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш “йўл харитаси” тасдиқланди:
республикада маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифат даражасини ошириш;
маданият ва санъат муассасалари ходимлари малакасини ошириш.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари “Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилди.
Реновация дастурини, “Йўл харитаси”ни ҳамда республиканинг маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида Жамғармага лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилди.
Белгилаб қўйилишича:
лотереялар ташкил этиш ва ўтказишдан тушадиган даромадлар Жамғарманинг ихтиёрида қолади ва улардан ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланилади;
лотерея чипталарини тарқатиш ва улар бўйича ютуқларни тўлаш Жамғарма билан тузилган агентлик битимлари асосида “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан амалга оширилади;
лотерея чипталари рекламаси ижтимоий реклама ахбороти ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025