Ўзбекистон | 08:47 / 28.08.2018
40419
1 дақиқада ўқилади

Машиналарни «тонировка» қилиш билан қайси корхона шуғулланиши маълум бўлди

Фото: Depositphotos

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилинишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Рухсатнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади. 

Енгил автотранспорт ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади.

Рухсатнома олиш учун зарур бўладиган маълумотлар ва ҳужжатлар намунаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади, эгаси уни амал қилиш муддати тугашидан олдин фойдаланишдан воз кечган тақдирда, тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди.

Мавзуга оид