Спорт | 11:20 / 28.08.2018
9479
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Жасур Латипов ярим финалда

Индонезияда Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бокс жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасурбек Латипов чорак финал босқичида индонезиялик Сугуро Алдомсга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.

Ҳакамлар Ўзбекистон вакилининг 4:1 (30:27, 30:27, 28:29, 29:28, 30:27) ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди ва Латипов ярим финалга йўл олди.

У энди 31 август куни қирғизистонлик Азат Усеналиев билан финал йўлланмаси учун жанг қилади. Усеналиев чорак финалда шимолий кореялик О Тай Бумга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0.

Бугун шунингдек, -60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов ва -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал жангларини ўтказишади. Абдурасуловнинг рақиби қирғизистонлик Қодирбек Арген улу бўлса, Батуров жанубий кореялик Лим Ҳюнчулга қарши рингга кўтарилади.

Мавзуга оид