Путин 15 генерални лавозимидан бўшатди
Россия президенти Владимир Путин ички ишлар вазирлиги (ИИВ), фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ), жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) ва тергов қўмитасида ишловчи 15 генерални ўз лавозимидан бўшатди.
Лавозимидан бўшатилган генераллар орасида Томск вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи Михаил Бегун, Саратов вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Андрей Бойко, Ульянов вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Юрий Варченко, ФСИНнинг Коми бўйича бошқармаси бошлиғи Игорь Ванеев, тергов қўмитасининг Жанубий ҳарбий округ бўйича ҳарбий тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дмитрий Васильев бор.
Бундан ташқари, Мурманск вилояти, Сахалин вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармалари бошлиқлари Владимир Гусев ва Денис Ильинов, тергов қўмитасининг Кемерово вилояти бўйича тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Калинкин, Кемерово вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Игорь Коршунов ва ФСИНнинг Омск вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Сергей Корючин ҳам ўз лавозимидан бўшатилган.
Шунингдек, Брянск вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Валентин Кузьмин, ИИВнинг ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш департаменти бошлиғи Сергей Ляшенко, Келишув-ҳуқуқий департаменти бошлиғи ўринбосари Геннадий Спирин, ФСИНнинг Волгоград вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Павел Радченко, Нижегородск вилояти ишчки ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Григорий Ткаченко ҳамда фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Владлен Аксенов ўз лавозимидан озод этилган.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024