Жамият | 01:30 / 30.08.2018
9278
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоят ИИБ аҳоли ўртасида ижтимоий сўров ўтказмоқда

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси аҳолининг ички ишлар органларига нисбатан фикрини ўрганиш мақсадида, ижтимоий тармоқлар орқали ижтимоий сўров ўтказмоқда. Бу ҳақда Kun.uzʼга вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ижтимоий сўровни ўтказишдан мақсад — аҳолининг вилоят ички ишлар органлари фаолиятига нисбатан фикр-мулоҳазаларини ўрганиш билан бир қаторда, сўров натижаларидан келиб чиққан ҳолда, камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ ва мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамдир.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси фуқаролардан ижтимоий сўровда фаол иштирок этишини ва бу орқали вилоятда тинчлик, осойишталик таъминланиши ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ўз ҳиссасини қўшишни сўрамоқда.

Ижтимоий сўровда қатнашиш учун ушбу ҳаволага ўтиш керак.

Шунингдек, вилоят ИИБ “Facebook” ижтимоий тармоғида ҳам ўзининг расмий каналини очди.

Ушбу расмий каналда вилоят ички ишлар органларининг фаолияти, жумладан, вилоятда содир бўлаётган кунлик жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги қисқача маълумотлар, ўтказилаётган тадбирлар, жиноятчиликнинг баъзи таҳлилий статистикалари, вилоят ИИБ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган турли видео ҳамда медиа материаллар ва бошқа муҳим, қизиқарли янгиликлар фуқаролар эътиборига мунтазам равишда ҳавола қилиб борилади.

Мавзуга оид