Жиззах вилоятида аэропорт ташкил этилиши мумкин
Жиззах вилоятида иш олиб боришга қизиқиш билдирган компаниялар сони ортиб бориши билан ҳудудда вилоятда аэропорт хизматига бўлган талаб ортяпти. Бу ҳақда Kun.uz мухбири вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Эгамов сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Сармоядорларнинг кўпчилиги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга қизиқади. Ҳудуд Самарқанд вилоятига яқин, бир тарафдан Тошкент шаҳрига ҳам етиб олиш мумкин. Бироқ, бизнес ривожланиши билан саноат мақсадида фойдаланиш учун аэропорт хизмати заруриятга айланмоқда. Албатта, мутасаддилар бу масалани ўрганишмоқда», дейди у.
Маълум қилинишича, Жиззах ҳудудида фаолият кўрсатган Олий ҳарбий авиация билим юрти жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Қарши шаҳрида иш бошлаши муносабати билан унинг фойдаланишида бўлган аэродром бўш қолмоқда. Раҳбарият мана шу имкониятдан оқилона фойдаланиш мақсадида, айнан шу ерда аэропорт хизматини ташкил этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, республиканинг барча маъмурий бирликлари, хусусан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам аэропорт хизмати бўлиб, фақат Сирдарё ва Жиззах вилоятида бу ташкил этилмаганди. Бироқ, Жиззах вилояти Фориш туманида фуқаро авиацияси линиясида ҳаво йўли мавжуд бўлган.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024