Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон шимолидаги муссон ёмғирлар 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатига ёпирилган кучли ёмғирлар оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 12 киши оғир жароҳатлар олди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 киши чақмоқ уруши қурбони бўлган, қолганлар эса бинолар томлари қулаши, дарахтлар ағдарилиши ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлган. Шунингдек, табиий офат оқибатида 460 дан кўпроқ уйга шикаст етган.
Ҳиндистонда июндан сентябрь ўрталаригача муссон ёмғирлар мавсуми давом этади. Расмий статистикага кўра, жорий йилда ёмғирлар қурбонлари сони мингдан ошиб кетди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025