Жаҳон | 12:17 / 04.09.2018
18601
1 дақиқада ўқилади

Япония Россияга протест билдирди

Фото: sakhalin.gov.ru

Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга жанубий Курил оролларида Иккинчи жаҳон уруши якунланганига бағишланган тадбирлар туфайли Россияга протест билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Япония ҳукумати «шимолий ҳудудлар» туманида ўтказилган тадбирлар ҳақида гапирган - Японияда Кунашир, Хабомаи, Шикотан ва Итуруп оролларини шундай аташади.

«Тўртта шимолий оролда Россия қурол-яроғи ёрдамида кучайиш борасидаги ишларга келсак, бу бизнинг мамлакатимиз позициясига тўғри келмайди ва биз турли йўллар билан норозилик билдирамиз», - деди Суга.

Унинг қайд этишича, Россия ҳарбий иштирокининг кучайиши мамлакатнинг тўртта «шимолий ороллар» позициясига тўғри келмайди. Котибнинг қўшимча қилишича, бундай вазият «қабул қилинмайди». Шунингдек, у протест дипломатик каналлар орқали топширилганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россияни «жиддий хато» ҳақида огоҳлантирганди

Мавзуга оид