Фан-техника | 09:22 / 05.09.2018
15017
2 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz илк электромобилини тақдим қилди

Mercedes-Benz компанияси ўзининг серияли ишлаб чиқарилувчи илк электрокроссовери EQC’ни тақдим қилди. Таъкидланишича, у Tesla электромобилларига рақобатчи бўлади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Фото: Mercedes-Benz

Автомобил 80 кВт•соат ҳажмга эга литий-ион батареяда ишлайди. Автомобил бир қувватланишда 480 км йўл боса олади. Electrek нашрининг таъкидлашича, компания NEDC стандартни қўллагани сабабли бу қиймат ҳақиқатда 370-400 кмни ташкил қилса керак.

Фото: Mercedes-Benz

EQC умумий қуввати 300 кВтни (408 от кучи) ташкил қилувчи иккита электродвигател билан жиҳозланган. Автомобил 100 км/соат тезликка 5,1 сонияда эриша олади ва унинг максимал тезлиги 180 км/соатни ташкил қилади.    

Фото: Mercedes-Benz

Daimler AG автоконцерни EQC’ни 2019 йил 1-ярмида оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирган. Автомобилнинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz

Компания электромобилни яратишга дастлаб 10 млрд евро сармоя қилишни режалаштирган, бироқ харажатлар бу қийматдан ошиб кетган. Бу ҳақда Daimler AG бош директори Дитер Цетше EQC тақдимотида маълум қилди. 

Caption

Умуман олганда, немис компанияси 2022 йилгача 10 та электромобил яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.  

Фото: Bloomberg

 

Мавзуга оид