Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида янги кўринишда реклама устунлари пайдо бўлади
Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимияти биносида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилмоқда. Унда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ўз лойиҳалари билан қатнашмоқда.
Мана шундай тадбиркорлардан бири «QFI» хусусий корхонаси ўз лойиҳаси билан қатнашди. Унинг лойиҳаси ташқи рекламанинг LED чироқлари билан ёритилган монитор эскизлари ва тротуар ёритиш устунининг замонавий усулда кўриниши деб номланади.

Лойиҳанинг мақсади шаҳар чиройига кўрк қўшиш ва ташқи реклама устунларини замонавий, инновацион усулда жойлаштириш ҳамда ижтимоий соҳага ёрдам бериш, шу билан бирга туризмни ривожлантириш ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион доллар ва 100% чет эл инвестицияси асосида ташкил этилади. Лойиҳага ҳамкор давлатлар Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси. Лойиҳа ишга тушса янги 30 та иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025