Жаҳон | 18:40 / 07.09.2018
15697
1 дақиқада ўқилади
Япония компанияси Ердан коинотгача олиб чиқувчи лифт қурмоқчи
Япониянинг Obayashi Corporation компанияси 11 сентябрь куни орбитага космик лифтнинг дастлабки синов моделини олиб чиқади. Компания самога иккита кичик сунъий йўлдошни учиради. Уларни узунлиги 10 метрли пўлат трос бир-бирига боғлаб туради. Синов орқали коинотга лифт ўрнатиш мумкинми деган саволга жавоб изланади.
Лифтнинг ўзини қуриш 2050 йилга мўлжалланган бўлиб, у 36 минг километр баландликка 100 тоннагача юкни олиб чиқиши мумкин. Орбитагача етиб бориш учун саккиз кун йўл босилади.
Мазкур лойиҳадаги асосий муаммо хомашёдир. Лифт кабелини углеродли наноқувурлардан тайёрлаш режалаштирилмоқда. Олимлар ҳозирча бундай кабеллар лифтни кўтара олишига аниқ ишонч ҳосил қилганларича йўқ.