Ўзбекистон | 16:08 / 07.09.2018
5046
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз:  Мақомнинг санъатдаги ўрнига бағишланган Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

7 сентябрь куни MAQOM ART  2018 форуми доирасида Шаҳрисабз шаҳрида мақомнинг санъатдаги ўрнига бағишланган Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги миллий PR-марказ вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди. 

Фото: Камиль Еникеев

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хосаграхар Висверая кириш сўзи билан очиб беришди. 

Анжуманда Озарбойжон, Германия, Миср, Италия, Хитой, АҚШ, Қозоғистон ва кўплаб бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Халқаро илмий-амалий анжуманда "Мақом - Мовароуннаҳр цивилизациясининг товушли ифодаси", "Соҳибқирон Амир Темур ва мақом каби мавзулар муҳокама қилинди.

Фото: Камиль Еникеев
Фото: Камиль Еникеев
Фото: Камиль Еникеев

Мавзуга оид