Скрипалларни заҳарлаган шахслар тасвирланган видео пайдо бўлди
Британия ҳукумати томонидан «Новичок» асаб-фалажловчи модда ёрдамида ҳужум содир этганликда айбланаётган россиялик Александр Петров ва Руслан Боширов Солсберидаги антиқа нарсалар билан савдо қилувчи дўкон видеокузатув камераларига тушиб қолган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бериб, видеоёзувни эълон қилди.
Билдирилишича, тасвирлар 4 март, якшанба куни, ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия «Новичок» билан заҳарланганидан бир неча дақиқа ўтиб олинган. Видеода икки киши дўкон ёнидан ўтиб кетиши, кейин тўхтаб, пештахталарга қараши тасвирланган. Daily Mail’нинг ёзишича, бу Петров ва Боширов бўлиб, улар шаҳарни тарк этиш учун вокзалга йўл олишаётган бўлган. Эркаклар хотиржам ва қувноқ кўринган. Дўкон эгаларининг маълум қилишича, россияликларни пештахтадаги ноёб тангалар тўплами ўзига жалб этган. Дўконнинг ўзи якшанба куни ёпиқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди.
Мавзуга оид
21:46
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
21:14 / 20.11.2024
Британияда 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чеклаш масаласи кўриб чиқилади
18:21 / 20.11.2024