Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota Япониядаги зилзила оқибатлари сабабли 16 та заводи ишини тўхтатади
Toyota Motor компанияси бутловчи қисмлар етказиб берилишида узилишлар бўлиши мумкинлиги сабабли 10 сентябрдан Япониядаги 18 та заводидан 16 тасининг ишини тўхтатади. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.
Бу қарор 5 сентябрдан 6 сентябрга ўтар кечаси Хоккайдо оролида юз берган 6,7 магнитудали зилзила оқибатлари билан боғланган. Таъкидланишича, табиий офат сабабли компаниянинг Томакомаи шаҳридаги, узатмалар қутиси ишлаб чиқариладиган заводида электр таъминоти ўчиб қолган. Компания ушбу носозликнинг Японияда автомобиллар ишлаб чиқарилишига таъсирини баҳолаб, заводларининг қайта ишлашга туширилиши бўйича қарорни 11 сентябрдан кейин қабул қилади.
Компаниянинг ишлаб чиқариш цикли ўтган ҳафта бошида Япониянинг ғарбий қисмига ёпирилган тўфон сабабли ҳам издан чиққан. Ўшанда компания жабрланган ҳудуддаги бир нечта заводида кечки сменаларни бекор қилишига тўғри келган.
Охирги маълумотларга кўра, Хоккайдодаги зилзила оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган, 300 дан кўпроқ киши яраланган, 26 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025