Ўзбекистонлик икки чавандоз FEI World Jumping Challenge финалига чиқди
FEI World Jumping Challenge final мусобақаларининг иккинчи кунида ўзбекистонлик икки чавандоз йўналишни жарима очколарисиз босиб ўтиб, муваффақиятли ўтказишди. Бироқ тажрибали спортчилар иштирокидаги иккинчи йўналиш кучли рақобат остида ўтди. Финалчилар ўнлиги 8 сентябрь куни уч йўналиш бўйича аниқланди.
Ўзбекистонлик Саидамир Турғунбоев ва Абдушукур Собиржоновлар юқори ўринларни эгаллашмаган бўлса-да, финалга чиқиш учун асосий вазифани ҳал қилишди ҳамда энг яхши спортчилар ўнлигидан ўрин олишди, дея хабар беради Ўзбекистон отспорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати.
FEI World Jumping Challenge final мусобақаларнинг финали бугун, 9 сентябрда бўлиб ўтади. Спортчилар узоқ кутилган ғалаба учун тенг шароитда курашади, унда олдинги мусобақаларнинг жарима очколари ҳисобга олинмайди.
Мавзуга оид
19:12 / 26.06.2023
Миллий гвардиянинг от спорти мактабига 200 минг долларлик отлар харид қилинади
18:45 / 17.03.2023
«Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» — финал чипталари қўлга чиқиб кетган
08:18 / 07.10.2021
От спорти бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси «Миллатлар кубоги»нинг финал босқичида қатнашди
08:02 / 16.08.2021