Жамият | 21:42 / 10.09.2018
9617
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштириш истиқболлари мавзуида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли қарори билан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биринчи марта 15 минг гектар майдонда экспортбоп аччиқ қалампир етиштирилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштириш: муаммолари ва ечими” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Мазкур семинарга аччиқ қалампир етиштириш бўйича илғор тажрибага эга бўлган Индонезия ва Жанубий Корея давлатидан бир гуруҳ олим ва малакали мутахассислар, шунингдек, бутунжаҳон сабзавотчилик марказининг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ҳудуди бўйича минтақавий ваколатхонаси вакиллари, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташриф буюрди. Илмий-амалий семинарнинг очилиш маросимида Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов ва Қишлоқ хўжалиги вазири С.С.Ходжаевлар сўзга чиқиб, семинар Жанубий Корея ва Индонезия давлатларида етиштириладиган аччиқ қалампир навларини Ўзбекистон шароитида етиштириш ва етиштирилган ҳосилни чет эл давлатларига экспорт қилиш борасида шу каби илмий-амалий семинарлар аччиқ қалампир етиштириш бўйича чет эл давлатларининг илғор мутахассисларидан аччиқ қалампир етиштириш технологиясини тўғри амалга оширишда ва тажриба алмашинувида катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети

Семинар давомида Индонезия давлатидан ташриф буюрган мутахассислар сўзга чиқиб Ўзбекистонда етиштирилаётган аччиқ қалампир навларини етиштириш технологияларида йўлга қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни келгуси йилларда бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини берган бўлса, жаҳонда аччиқ қалампир ишлаб чиқаришнинг бугунги ҳолати ва Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари ҳақида Бутун жаҳон сабзавотчилик марказининг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ бўйича минтақавий ваколатхонаси бошлиғи  Р.Ф. Мавлянова ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда тавсиялар бериб ўтди.

Семинар якунида Индонезия ва Ўзбекистон мутахассисларини кейинги ҳамкорлиги бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети

Мавзуга оид