Спорт | 17:43 / 11.09.2018
26205
1 дақиқада ўқилади
Марсело жаримага тортилди ва қамоқ жазосига маҳкум қилинди
«Реал» ҳимоячиси Марсело Испания солиқ қонунчилигини бузганликда айбдор деб топилди.
El Mundo хабарига кўра, бразилиялик футболчи тергов билан келишувга эришиб, ўз айбига иқрор бўлди ва 753 минг евро жарима тўлади. Бундан ташқари 4 ойлик қамоқ жазосини олди.
Испанияда иқтисодий қонунбузарликлар бўйича олинган 2 йилгача бўлган қамоқ жазоси шартли ҳисобланади ва бунда жиноятчи қамоққа олинмайди.
Аввалроқ, Примеранинг бир қанча футболчилари, жумладан Марселонинг собиқ жамоаси Криштиану Роналду ҳам тергов билан келишувга эришиб, катта миқдордаги жаримани тўлаган эдилар.
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024