Жамият | 16:58 / 11.09.2018
10418
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ижтимоий тармоқ орқали хотинини ҳақоратлаган эрга қарши жиноий иш очилди

Тошкентда хотинини интернетда шарманда қилган эрга қарши жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 35 ёшли А.Б рафиқаси Н.Р билан жанжаллашиб қолгач, ижтимоий тармоққа кириб, унинг номидан саҳифа очган ва саҳифага бўлмағур постлар жойлаштирган.
 
Шундан сўнг Н.Р эри А.Б.ни милицияга бериб юборган.

Айни вақтда А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси аломатлари билан иш очилган. Энди унга 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазоси таҳдид солмоқда. Ёки у 37 миллион сўмга яқин жарима тўлашига тўғри келиши мумкин.

Мавзуга оид