Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлигининг янги лойиҳаларида иштирок этинг ва хорижга саёҳатга қилинг
Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган қатор лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди. Ўзбекистонда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини оширишга масъул ташкилот ҳисобланган Адлия вазирлиги бу борада қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда ва бу ишларни амалга ошириш учун даъват билан бирга рағбат усулини ҳам йўлга қўйган.
Хусусан, ҳуқуқий нигилизмга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровномалар, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари ҳамда Адлия вазирлигининг ишонч телефонларига бир кунда келиб тушаётган 1000 дан ортиқ мурожаатлар ҳам бу йўналишда қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини кўрсатмоқда. Шулардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги қатор лойиҳаларни тайёрлади. Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
Биринчидан, вазирлик аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонлик даражасини ўрганиш учун махсус социологик тадқиқотлар ва сўровлар ўтказди. Тадқиқот натижаларига таянган ҳолда ҳуқуқшунос, педагог, психолог ва социолог мутахассислар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари учун минимал талаблар ишлаб чиқилди.
Иккинчидан, жаҳон тажрибаларини ўрганиб, маҳаллий қонунчилик амалиётига таянган ҳолда ҳуқуқий тестлар тайёрланди. Махсус сайт ёрдамида фуқароларга доимий равишда янгиланиб турадиган саволлар базасидан тест саволларига жавоб бериш орқали ҳуқуқий билим кўрсаткичини аниқлаш имкони берилади. Ўзбекистонда ҳозирда ягона бўлган ушбу сайтда 1000га яқин ҳуқуқий тестлар жамланган.
Учинчидан, фуқаролар томонидан энг кўп бериладиган ҳуқуқий мавзудаги саволлар асосида махсус ҳуқуқий қўлланма тайёрланди. Ушбу қўлланма оила даврасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга мўлжалланган бўлиб, унда фуқаролик, мулк, ер, уй-жой, меҳнат, таълим, солиқ ва оила қонунчилигига доир муҳим тушунчалар очиб берилган.
Қўлланма 300 000 нусхада чоп этилиб, хонадонларга бепул тарқатилади.
Тўртинчидан, вазирлик “Ҳуқуқни билиш фойдали” шиори остида ҳуқуқий саводхонликни рағбатлантиради. Шу мақсадда махсус танлов ташкил этилди. Унинг биринчи босқичида @huquqiyaxborot телеграм канали орқали ҳуқуқий мавзудаги саволлар бериб борилади. Ушбу саралаш босқичидан ўтган иштирокчилар иккинчи босқичда онлайн тестларга жавоб берадилар. Юқори натижаларга эришган иштирокчилар учинчи босқичда суҳбатдан ўтадилар. Ғолибларни хорижга саёҳатга ва стажировкага юбориш, шунингдек бошқа қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш кўзда тутилган.
Бешинчидан, Адлия вазирлиги буклетлар ва флаерлар каби тарғиботнинг анъанавий усулларини янгича мазмунда қўллади. Флаерларда маълумотлар шунчаки матн шаклида эмас, тест шаклида тақдим этилди. Ундаги саволларга жавоб бериб, фуқаро ўз ҳуқуқий билимини синаш билан бир қаторда, янги маълумотларни ҳам олади. Тарқатма материаллар аҳоли гавжум жойларда тарқатилади ва “Street-law” лойиҳасининг бир қисми саналади.
Лойиҳалар тақдимотига бағишланган тадбирда сўзга чиққанлар вазирлик ҳуқуқий тарғиботда даъват эмас, рағбат усулини танлаган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий мавзуларга бўлган қизиқишини оширишнинг турли усулларини излашда давом этишини билдирди. Бунда улар юртимиздаги ОАВ билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидлашди ҳамда журналистларнинг тақдимоти ўтказилган лойиҳалар бўйича қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
15:48 / 03.02.2025
Ўзбекистонлик йигит Spark’да Европага сафар қилди
15:42 / 28.01.2025
BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди
14:42 / 11.11.2024