Жамият | 12:43 / 13.09.2018
43663
1 дақиқада ўқилади

Фото: Чилонзорда йўл остидаги сув қувури портлаб кетди

Фото: Скриншот / Facebook / Водители Ташкента

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Қатортол кўчасида иссиқлик суви таъминотининг автомобиль йўли остидан ўтган қисмида портлаш содир бўлди. Ижтимоий тармоқда ушбу ҳодиса суратлари тарқалмоқда.

Ҳодиса тахминан соат 10:00 атрофида рўй берган.

Гувоҳларнинг маълумот беришича, йўл остидаги сув қувури кутилмаганда портлаб кетиши оқибатида йўл қопламаси жиддий зарарланган, энг яқин масофада турган «Spark» автомобили ҳам жиддий зиён кўрган. Шунингдек, атрофдаги яна бир неча автомобилга турли даражада зарар етган.

«Қатортолдаги иссиқ сув портлаб кетди. Сув баландлиги 30 метргача юқорига кўтарилди. Камида иккита машина зарар кўрди», дея маълумот берган гувоҳлардан бири.

Яна бир гувоҳ сув 4 қаватли уй баландлигида юқори ўрлаганини айтган.

Ҳодиса оқибатида йўлда тирбандлик юзага келган.

Мавзуга оид