Ўзбекистон Урал ва Сибирга қанча мева-сабзавот экспорт қилди?
Жорий йил июнь ойида Жанубий Уралнинг “Чурилово” агрохолдинги “Ўзагроэкспорт” компанияси ва етакчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан мавсумий сабзавот ҳамда меваларни етказиб бериш бўйича битим имзолаганди. Июль ойидан бошлаб Урал ва Сибирь ҳудудларида Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар жўнатила бошланди. Ўтган қисқа даврда бу борадаги экспорт ҳажми 700 тоннадан ошиб кетди. Бу ҳақида Челябинск вилояти губернатори Ўзбекистон делегацияси билан учрашуви чоғида айтиб ўтди, деб ёзади “Халқ сўзи”.
“Бизнинг савдо алоқаларимиз тезлашиб боряпти. Ўзбекистон Республикаси билан товар айланмасини жиддий фаоллаштирган “Союзпищепром”, “Макфа”, “Сигма”, “Ресурс” етакчи корхоналари бу ишга катта маблағ йўналтирган. Экспорт жўнатмалари ҳажми 12 минг тоннага яқинлашиб қолди. “Чурилово” агрохолдинги ва “Ўзагроэкспорт” компанияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланган. Товар айланмасини кўпайтириш истиқболлари мутлақ ҳақиқат деб ҳисоблайман”, - деди губернатор.
Ўтган йилда Челябинск вилояти ва Ўзбекистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш 2016 йилга нисбатан 76 фоиз ўсиб, 291 млн. долларни ташкил этди. Ўсиш тенденциялари жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Масалан, дастлабки олти ойда товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз ошиб, 152 млн. долларга етди.
Учрашув давомида агросаноат комплекси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва кооперацияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024