Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook фотосуратлар ва видеоларнинг ишончлилигини текшира бошлади
Facebook компанияси фотосуратлар ва видеоларнинг ишончлилигини текшира бошлади. Бу ҳақда компаниянинг маҳсулотлар бўйича менежери Антония Вудфорд маълум қилган.
Унинг айтишича, фактчекинг (factcheking – фактни текшириш) деб аталадиган бу жараён аввал асосан одамлар томонидан матнли хабарларга нисбатан амалга оширилган. Вудфорднинг таъкидлашича, компания “сохта ахборотнинг бошқа шаклларини билиш учун янги технологиялар устида фаол иш олиб бормоқда”.
Компания потенциал ёлғон контентни аниқлаш учун такомиллашиб борувчи моделни яратди. Бу модел қўлловчи методлар қаторига ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари билан тескари алоқа киради. Танлаб олинган суратлар ва видеолар Facebook’нинг мустақил ҳамкорларига фактчекинг учун жўнатилади. Улардан кўпчилиги бундай материалларни визуал текшириш техникаларига ўргатилган.
Текширувчилар суратлардан матнни ажратиб олиш учун белгиларни оптик аниқлаш усулидан фойдаланишади.
Августда Facebook ва Instagram’дан 650 дан кўпроқ саҳифа, гуруҳ ва қайд қилиш ёзувлари ўчириб ташланган. Бу саҳифаларда жойлаштирилувчи материаллар фойдаланувчиларга ёлғон ахборот беришга қаратилган бўлган.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024