«Барселона» қийин ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 4-турида «Барселона» «Реал Сосьедад» меҳмони бўлди.
Майдон эгалари ўйиннинг 12-дақиқасидаёқ Элустондонинг зарбаси эвазига ҳисобни очишди.
Каталонияликлар фақат иккинчи бўлимга келибгина вазиятни ўз томонларига оғдиришга муваффақ бўлишди. 63- ва 66-дақиқаларда Суарес ҳамда Дембеле биттадан гол уриб, ғалабани таъминлашди.
Бу ғалабадан кейин «Барселона» 100 фоизлик натижа кўрсатган ҳолда Испания примераси турнир жадвалида 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Реал Сосьедад» эса 4 ўйинда 1 ғалаба ва 1 дуранг эвазига 4 очко тўплаб, турнир жадвалида 15-ўринда жойлашган.
Испания чемпионати
4-тур
Реал Сосьедад – Барселона 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 12 Элустондо, 1:1 – 63 Суарес, 1:2 – 66 Дембеле.
Реал Сосьедад – Рульи, Элустондо, Тео, Сальдуа, Морено, Пардо (Сангальи, 82), Ильярраменди (Мерино, 82), Хуанми, Сурутуса (Баутиста, 73), Ойарсабаль, Субельдия.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Рафинья (Бускетс, 57), Ракитич, Дембеле (Видаль, 77), Нелсон Семеду (Коутиньо, 46), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (43), Умтити (87).
Мавзуга оид
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024
«Барса»дан жиддий старт. Флик чемпионлик учун курашишини баралла эълон қилди
18:54 / 09.08.2024
«Барселона» Дани Олмо трансферини эълон қилди
17:50 / 19.07.2024