Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусниддин Пўлатов WBA Asia камарини қўлга киритди
Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу оқшомда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳусниддин Пўлатов ярим ўрта вазн тоифасида индонезиялик Сохлан Коралга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган баҳсда ўзбекистонлик спортчи 6-раундда рақибини нокаутга учратди ва WBA Asia камарини қўлга киритди.
Пўлатов профессионал рингда 14-жангини ўтказди. У шу вақтгача ўтказилган жангларининг 10тасида ғалаба қозонган (5та нокаут) ва 3 марта мағлубиятга учраган (3та нокаут). Индонезиялик боксчи эса шу вақтга қадар 24та жанг ўтказиб, 17та ғалабага эришган ва 7 марта мағлубиятга учраганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025