Жаҳон | 10:50 / 16.09.2018
10366
1 дақиқада ўқилади

Хитойда «Мангхут» тайфуни туфайли хавфсизликнинг энг юқори  даражаси эълон қилинди

Хитойлик синоптиклар «Мангхут» тайфуни яқинлашиши муносабати билан хавфсизликнинг энг юқори - «қизил» даражаси ҳақида эълон қилишди. Синхуа агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Хитой метеорология маркази (ХММ) маълумотларига кўра, тайфун якшанба куни кундузи ё кечқурун Гуандун провинциясидаги Чжухай ва Чжаньцзян шаҳарлари ўртасидаги қирғоғига келади, шамол тезлиги 45-52 м/с бўлиши кутилмоқда. 

ХММ яқинлашаётган табиий офат сабабли маҳаллий ҳукумат вакилларини зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди. 

Метеорологлар тайфун кучли шамол ва сел ёмғирлари билан намоён бўлишидан огоҳлантиришмоқда.

Мавзуга оид