Жаҳон | 21:00 / 18.09.2018
6530
1 дақиқада ўқилади

“Флоренс” тўфони 1 миллионга яқин кишини электрсиз қолдирди

14 сентябрь куни АҚШнинг шарқий қирғоғига «Флоренс» тўфони етиб келди. Сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШдаги 930 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолган. АҚШ миллий гвардиясининг ўнг мингга яқин ҳарбий хизматчиси табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун сафарбар қилинган.

Ҳозирги вақтда Шимолий ва Жанубий Каролинанинг 27 мингдан ортиқ аҳолиси вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

Прогнозларга кўра, “Флоренс”дан кўриладиган зарар камида 27 млрд долларни ташкил қилиши мумкин. Бундай баҳони Bloomberg ахборот агентлиги келтириб ўтган.

Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати 2005 йилда Луизиана штатига ёпирилган “Катрина” тўфонидан вайрон бўлган инфратузилмани тиклашга энг кўп пул сарфлаган. Тўфон ўшанда 160 млрд долларлик зиён етказган.

Мавзуга оид