Спорт | 17:30 / 18.09.2018
24336
1 дақиқада ўқилади

Кикбоксинг бўйича беш карра Европа чемпиони уйида ўлик ҳолда топилди

Фото: Хакасия Республикаси Спорт Вазирлиги

Россиялик кикбоксчи Диана Каратеева ўзининг Абакандаги уйида (Хакасия) ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Спортчининг жасадини унинг дўстлари топишган. Дастлабки тахминга кўра, 23 ёшли Каратеева ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Фожиа тафсилотлари суриштирув ишлари якунланганидан сўнг маълум қилиниши айтилмоқда.

Каратеева кикбоксинг бўйича Европа чемпионатида беш марта ғолиб чиққан. У шунингдек, Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси бўлган.

Мавзуга оид