Жаҳон | 08:38 / 19.09.2018
7432
2 дақиқада ўқилади

БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси ўз ишини бошламоқда  

Фото: EPA

БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида 18 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси очилади. 

Сессиянинг мавзуси “БМТни барча одамлар манфаатларига яқинроқ қиламиз: тинч, адолатли ва барқарор жамиятларни қўллаб-қувватлашдаги глобал етакчилик ва умумий жавобгарлик” каби бўлади. 

Кун тартибига халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, қуролсизланиш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари, гуманитар ёрдам, одил судловга кўмак бериш ва халқаро ҳуқуқни ривожлантириш каби соҳаларни қамраб олган 175 дан кўпроқ масалани киритиш режалаштирилган.

Бош ассамблеянинг раиси, Эквадор ташқи ишлар ва миграция вазири Мария Фернанда Эспиноса Гарсес сессиянинг асосий устувор вазифалари сифатида БМТни янада ислоҳ қилиш, ихтилофларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенгҳуқуқлик ва адолатсизликни енгиш кабиларни ажратиб кўрсатган.

Бош ассамблеяда миграция ва қочқинлар бўйича глобал келишувларни қабул қилиш ва иқтисодий тараққиётга кўмак мавзуларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 

Мавзуга оид