Иқтисодиёт | 15:12 / 19.09.2018
5175
1 дақиқада ўқилади

Хитой рақамли иқтисодиётга қарийб 15 млрд доллар инвестиция киритади

Фото: AFP

Хитой яқин беш йил давомида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тахминан 100 млрд юань (14,6 млрд доллар) инвестиция киритишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.

Таъкидланишича, кўрсатилган маблағлар катта маълумотлар базалари, булутли сервислар, ақлли шаҳарлар ва «рақамли Ипак йўли» билан алоқадор бўлган лойиҳаларга йўналтирилади.

Агентликнинг қайд этишича, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш замонавий кўринишдаги иқтисодиётни қуриш ва Хитойда юқори технологияли тараққиётни илгари суриш бўйича мақсадлардаги энг муҳим вазифалардан саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой ОАВга талаб қўйганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид