АҚШда довул сабабли заҳарли чумолилар “ороллари” пайдо бўлди

Фото: twitter.com/GadiNBC
АҚШда “Флоренс” довули оқибатида заҳарли оловранг чумолилардан ташкил топган “ороллар” пайдо бўлди. Энди бу чумолилар Шимолий ва Жанубий Каролина штатлари соҳиллари яқинида сузиб, аҳолига хавф солмоқда.
Чумолилар бир-бирига жипс ёпишиб, ўзига хос сол ҳосил қилмоқда. Бу уларга кучли тошқинлар вақтида омон қолишга ёрдам беради. Бу турдаги чумолилар тажовузкор ва заҳарли бўлиб, ўз қурбони терисига тушса, унга қаттиқ ёпишади ва уни олиб ташлаш мушкуллик туғдиради.
Узоқдан ушбу “оролчалар” чиқинди ёки сувўтларига ўхшайди, бироқ унга қайиқ билан тегиб кетилса, унда минглаб чумолилар қайиққа ўтиб олади.
Мавзуга оид

23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

21:56 / 06.05.2025
Трамп ҳусийлар «таслим бўлганини» эълон қилди

20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади

18:12 / 06.05.2025