Фан-техника | 12:22 / 22.09.2018
11000
2 дақиқада ўқилади

Apple фойдаланувчиларни яширин тарзда кузатиши маълум қилинди

Фото: Edgar Su / Reuters

Apple компанияси iOS 12 операцион тизимига қўнғироқлар ва электрон ёзишмани кузатиб бориш имкониятини яширинча киритиб қўйди. Янги илова iTunes виртуал дўконда махфийликка риоя этиш қоидаларида пайдо бўлди, деб хабар беради The Independent.

Нашрнинг ёзишича, Apple фойдаланувчилар ишончини баҳолаш учун маълумотларни тўплашга киришади. Ушбу услуб фирибгарлардан аккаунтни ҳимоя қилиш ҳамда сотиб олишни ҳақиқатдан ҳам реал одам амалга ошираётганини аниқлаш имконини беради.

Компаниянинг билдиришича, шахсий маълумотларга кириш имконига эга бўлмайди. «Маълумотни тақдим этиш шундай тарзда амалга ошмоқдаки, бунда Apple қурилмангизнинг ушбу кўрсаткичлари ҳақида маълумотга эга бўлмайди. Чекланган вақт давомида маълумот бизнинг серверларимизда сақланади», - дейилади ҳужжатнинг янгиланган версиясида.

iOS 12 17 сентябрь куни чиқарилди. Июнь ойида янгиланган операцион тизимнинг бета-версияси пайдо бўлиб, уни исталган фойдаланувчи ўрнатиши мумкин эди. Янгиланишларнинг аксарияти тезроқ ҳаракат қилиш ва ишни оптималлаштиришга боғлиқ. Бундан ташқари, ҳар ҳафта смартфон фойдаланувчи иловаларда қанча вақт сарфланганини кўрсатадиган фойдаланиш жадвалини тузиб чиқади ҳамда смартфонни ишлатиш вақтига чеклов ўрнатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple рамкасиз экранли янги Apple Watch Series 4’ни тақдим этганди. 

Мавзуга оид