“Самарқандшаҳаргаз” собиқ ходими фирибгарлик қилиб қўлга тушди

Мажбурий ижро бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқаро А.Ахмедовнинг аризаси бўйича текширув ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ'га Республика МИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Текширишларда “Самарқандшаҳаргаз” собиқ ходими А.Қ. “Хўжақишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Аҳмедовни алдаб унинг ишончига кириб, хонадонига табиий газ ҳисоблагич ўрнатиш, хонадон газ лойиҳасини тузиш ва ҳисоблагични марказлашган базага киритиб бериш эвазига 600.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.
Фирибгарликка қўл урган А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда 1-қисм билан айб эълон қилиниб, ҳужжатлар прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025