Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда тезюрар "самовий поезд" йўлга қўйилади
Исроилнинг Нетания шаҳрида "самовий поезд" (Skytrain) деб номланган магнитоплан қурилади, у ҳаво транспортига рақобатчи бўлиши мумкин, деб хабар берди mynet интернет-нашри.
Магнитоплан икки-тўрт кишига мўлжалланган капсула шаклидаги "маршрут такси" бўлиб, ердан 25 метр баландликда ҳаракатланади. Йўловчилар бекатларга лифтлар ёрдамида кўтарилади.
"У атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган магнит двигатель ёрдамида ҳаракатланади. Skytrain йўналишлари ердаги транспорт йўллари устида барпо этилади ва кейинчалик шаҳарнинг исталган нуқтасига бориш мумкин бўлади", — деди шаҳар мэри вазифасини бажарувчи Эли Даляла.
Узунлиги 650 метр бўлган дастлабки синов йўли шаҳардаги туманлардан бирини темир йўл вокзали билан боғлайди. Магнитоплан электромагнит майдон кучи билан тутиб турилади. У ҳаракатланиш вақтида рельсга тегмайди ва тезлиги соатига 300 километрдан ошиши мумкин.
Мэриянинг ҳисоб-китобига кўра, дастлабки ҳаракатланиш участкаси қурилиши учун 6 миллион доллар атрофида маблағ сарфланади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025