Изоҳ. *2018/2019 ўқув йилида Филиалга талабалар тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Ҳукумат қарори: Қўқонда Тошкент давлат техника университети филиали очилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Қўқон шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилгани айтилган.
Ушбу филиал Қўқон шаҳри, Усмон Носир кўчаси, 4-уй манзилида, Қўқон қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида жойлашади. Коллеж ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиришади.
Қуйидагилар филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:
- саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, муҳандислик иши ҳамда ишлаб чиқариш технологиялари соҳалари учун, хусусан, электроника ва асбобсозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси, технологик машиналар ва жиҳозлар, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологиялари йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
- иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;
- кадрлар буюртмачилари таклифлари ҳамда хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
- ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорликда алоқаларни ривожлантириш;
- республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва доктарантурага мунтазам юбориш орқали филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
Шунингдек, қарор билан 2018–2019 ўқув йилида Филиалда бакалавр тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди.
Филиалга жорий ўқув йили учун талабалар контингенти Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида доимий прописка қилинган, республика олий таълим муассасаларига қарорда белгиланган таълим йўналишларининг мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва тест синовлари натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизидан (56,7 балл) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади.
Қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда тегишли таълим йўналишлари кесимидаги тест натижалари қайдномаларини чоп этади ва белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Филиалга етказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва унинг давлат рўйхатидан ўтишини таъминлайди. Шунингдек, вазирлик Филиални юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўради, Филиалда ўқув-методик жараён ташкил этилишини таъминлайди, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаб, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўради.
2018-2019 ўқув йили учун Филиалда бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари қуйида келтирилган:
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024
Қўқонда ўғирланган автомобил пачақланган ҳолда топилди
15:06 / 11.07.2024