Спорт | 11:50 / 26.09.2018
8490
2 дақиқада ўқилади

Иско сафдан чиқди. У «Барселона»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади

«Реал» яримҳимоячиси Иско камида бир ярим ой давомида футбол ўйнамайди. 

As нашри хабарига кўра, футболчига кўричакнинг зўрайиши ташхиси қўйилган. У яқин орада жарроҳлик амалиётидан ўтади, кейин эса тикланиш жараёнини бошлайди.

Футболчи 28 октябрь куни Испания чемпионати 10-тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Мадридликлар жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги унинг ҳолати ҳақида маълумот берган.

«Мен шифокорлар билан гаплашдим. Менга айтишдики, барчаси яхши кечса, у тез орада сафга қайтади.

Ҳар қандай жароҳат - ёмон янгилик. Энди биз унинг ўрнида асосий таркибда ким ўйнашини ҳал қилиб олишимиз керак. Бундай ҳолатлар бутун мавсумга таъсир кўрсатади», дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтирган испан нашрлари.

Жорий мавсумда ушбу футболчи «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид