Нидерландия ва Австралия MH17 учун Россияни жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилди
Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок австралиялик ҳамкасби Марис Пейн билан Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH17 рейсидаги уриб туширилган Boeing билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида хабар қилинган.
Қайд этилишича, икки мамлакат вакиллари Россияни юз берган ҳалокат туфайли жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида фикр алмашишган.
«Бугунги кунда бизнинг мамлакатларимиз Россия томони билан дипломатик каналлар орқали алоқада бўлиб турибди», - деди Блок.
У бу масала бўйича музокаралар яқин келажакда бошланиши кераклигига эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроиттифоқ Россияни MH17 ҳалокати учун жавобгарликни тан олишга чақирганди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024